Португалия мураббийи Роналду қизил карточкасини изоҳлади

Португалия мураббийи Роналду қизил карточкасини изоҳлади
Португалия миллий жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду Ирландияга қарши ўйинда олган қизил карточкасига муносабат билдирди. 40 ёшли ҳужумчи ўйиннинг 61-дақиқасида майдондан четлатилди.

Ўшанда Ирландия жамоаси 2:0 ҳисобида олдинда эди ва қолган вақт давомида ҳисоб ўзгармади. "Роналду майдондан четлатилишининг сабаби унинг ғайрати эди.

У жуда хафа бўлди, чунки жамоаси мағлубиятга учраётган эди. Биз ҳамма ўйинчилардан шундай руҳни кутамиз.

Роналду 60 дақиқа давомида ҳимоячилар томонидан ушлаб турилди ва итарилди, бу эса осон эмас. У 40 ёшида ҳам биринчи ўйинидайоқ шундай ғайрат билан ўйнамоқда", – деди Мартинес матбуот анжуманида.

Бу қизил карточка Роналду фаолиятида Португалия миллий жамоаси сафидаги илк четлатилиш бўлди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.