Гаттузо: "11:1 натижани кутганлар хато қилади"

Гаттузо: "11:1 натижани кутганлар хато қилади"

Гаттузо: "11:1 натижани кутганлар хато қилади"
Италия терма жамоаси бош мураббийи Женнaро Гаттузо Молдовага қарши қийин ғалабадан сўнг интервью берди. Пайшанба куни бўлиб ўтган ЖЧ-2026 саралаш босқичи учрашувида \"кўк формалилар\" 2:0 ҳисобида Молдовани мағлуб этишди. Учрашувнинг 88-дақиқасида биринчи гол киритилган бўлса, иккинчи гол 92-дақиқада урилди.

\"Бу ёмон ўйин бўлган деб ўйлайсизми? Бу нимаини англатади? Жамоа тўлиқ устунлик қилди, биз рақибга бирорта ҳам дарвозага тўп йўллашга имконият бермадик.

Агар сиз Молдованинг Норвегияга 1:11 ҳисобида мағлуб бўлган ўйинини кутган бўлсангиз, бу сизнинг муаммоингиз. Футболда осон ўйинлар бўлмайди.

Биз таркибни тўлиқ ўзгартирдик ва кўплаб ўзгаришлар сабаб мағлуб бўлишимиз мумкинлигини ҳис қилгандим. Футболчилар олдида бош эгаман,\" – деди Гаттузо RAI Sportга берган интервьюсида.

16 ноябрь куни Италия Норвегия билан сўнгги тур ўйинида майдонга тушади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.