Наполи асосий ярим ҳимоячисини йўқотди

Наполи асосий ярим ҳимоячисини йўқотди

Наполи асосий ярим ҳимоячисини йўқотди
Наполи жамоаси асосий ярим ҳимоячиси Андре-Франк Замбо-Ангиcсанинг бир неча ой давомида майдонга туша олмаслигини эълон қилди. Клуб матбуот хизмати хабар беришича, футболчи сондан жароҳат олган.

Камерунлик ярим ҳимоячи миллий терма жамоа йиғинида жароҳатга учраган. Gazzetta dello Sport нашрига кўра, унинг тўлиқ тикланиши учун уч-тўрт ой вақт талаб этилади.

Жорий мавсумда Замбо-Ангиcса Наполи сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатма амалга оширди. А Сериянинг 11-туридан сўнг жамоа 22 очко билан турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.