Собиқ Интер футболчиси учинчи марта оғир жароҳат олди

Собиқ Интер футболчиси учинчи марта оғир жароҳат олди

Собиқ Интер футболчиси учинчи марта оғир жароҳат олди
Миланнинг \"Интер\" жамоасининг собиқ футболчиси Зиньо Ванхойсден Испанияда ўйнаётганида оғир жароҳат олди. У ўз фаолияти давомида учинчи марта тизза бўғимининг олдинги чиғаллаштирувчи пайчасини узиб олди.

Бу воқеа \"Марбеля\" жамоасининг \"Алкоркон\"га қарши учрашувида, Испания футболининг учинчи лигасида содир бўлди. Аввалги сафар ҳам худди шундай жароҳат у \"Интер\" сафида ўйнаётганида юз берганди.

Эндиликда 26 ёшли ҳимоячининг туғилган юрти Бельгияда унинг футболчилик фаолияти якунланган бўлиши мумкинлиги ҳақида хавотирлар мавжуд.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.