Левандовски агентлари "Фенербахче" вакиллари билан учрашди

Левандовски агентлари "Фенербахче" вакиллари билан учрашди

Левандовски агентлари "Фенербахче" вакиллари билан учрашди
\"Барселона\"нинг польшалик ҳужумчиси Роберт Левандовскининг вакиллари \"Фенербахче\" клуби билан учрашув ўтказгани ҳақида Haberler хабар берди.

Манбага кўра, туркиялик грандлар, жумладан \"Фенербахче\", агар Левандовски \"Барселона\" билан шартномасини узайтирмаса, келаси ёзда уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

Агар Левандовски \"Барселона\"ни тарк этса, у Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага ўтишни афзал кўриши таъкидланмоқда. Жорий мавсумда 37 ёшли Левандовски барча мусобақаларда жами 12 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уришга муваффақ бўлди. Футболчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.