Снайдер: Мбаппе ҳақиқий ҳужумчига айланди


Ўтмишда таниқли футболчи Уэсли Снайдер Мадриднинг \"Реал\" клуби форварди Килиан Мбаппининг ўйинини баҳолади.
\"Мбаппе ҳақиқий ҳужумчига айланди. Унинг ҳужумчи сифатида жойлашуви ўзига хосдир ва менимча, у ҳозир ҳужумчи сифатида чап қанот вингерига қараганда анча кучлироқ,\" — дейди Снайдер AS нашрига берган интервьюсида.
Жорий мавсумда 26 ёшли франциялик футболчи \"Реал\" сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 2 та голли узатма берди.
Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 180 миллион еврога баҳоламоқда. Испания чемпионатининг 12-туридан сўнг Мадриднинг \"Реал\" клуби 31 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













