Холанд Доннарумма ҳақида фикр билдиради

Холанд Доннарумма ҳақида фикр билдиради

Холанд Доннарумма ҳақида фикр билдиради
Норвегия терма жамоаси ва \"Манчестер Сити\" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма ҳақида фикр билдирди. Бу гаплар ЖЧ-2026 саралаш доирасидаги ўзаро ўйин олдидан айтилди.

Ҳужумчининг таъкидлашича, италиялик дарвозабон ҳозирги замонавий футболнинг энг кучли посбонларидан бири ҳисобланади.

- У дарвозабонлар орасида Куртуа билан бир хил даражада ва дунёнинг энг яхши дарвозабонлари қаторига киради. Бундан ташқари, Жижи жуда ёқимли инсон, ажойиб футболчи ва яхши одам, - деди Холанд.

Бугун Италия ва Норвегия саралаш босқичи доирасида ўйин ўтказади. Ўйин Москва вақти билан соат 22:45 да бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.