Манчестер Юнайтед Жоао Гомесга қизиқмоқда

Манчестер Юнайтед Жоао Гомесга қизиқмоқда
Манчестер Юнайтед клуби Вулверхэмптон ярим ҳимоячиси Жоао Гомесни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. "Қизил иблислар" жамоа ўртамийона чизиғини кучайтириш ниятида, бироқ январ ойида катта маблағ сарфлашни мақсад қилмаган.

Шу сабабли, улар қиммат нархдаги футболчилар — Карлос Балеба, Адам Уортон ва Эллиот Андерсонни сотиб олишдан бош тортган. Журналист Нейтан Солтнинг маълумотига кўра, манкунианликлар Жоао Гомесга эътибор қаратмоқда, чунки унинг трансфери иқтисодий жиҳатдан янада мақбулроқ ва қишки трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин бўлган вариант ҳисобланади.

Трансфермаркт маълумотларига кўра, "бўрилар"нинг 24 ёшли ярим ҳимоячиси 40 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.