U-17 Жаҳон чемпионатида яримфинал жуфтликлари маълум бўлди

U-17 Жаҳон чемпионатида яримфинал жуфтликлари маълум бўлди

Қатарда ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чоракфинал босқичи ўз ниҳоясига етди,. Жанговор руҳда ўтган беллашувлар нафақат голларга, балки ниҳоятда кескин курашларга бой бўлди.

Италия — Буркина-Фасо 1:0
Гол: Кампаниелло (83).

Ўзбекистонни нимчорак финалда мусобақадан четлатган Италия ўз ғалабалар сериясини давом эттирди. Европалик ёшлар Буркина-Фасога қарши жуда оғир кечган ўйинда ягона гол эвазига 1:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйин тақдири 83-дақиқада Кампаниелло томонидан киритилган гол билан ҳал бўлди.

Австрия — Япония 1:0
Гол: Мозер (49).

Осиёнинг сўнгги вакили Япония мусобақани тарк этди. Уларни 49-дақиқада Мозернинг аниқ зарбаси билан Австрия мағлуб этди. Шундан сўнг ЖЧ U-17 турнирида Осиёдан бирорта жамоа қолмади.

Португалия — Швейцария 2:0
Голлар: Миде (41), Нету (53).

Шунингдек, Португалия Швейцария устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди. Миде (41) ва Нету (53) томонидан киритилган голлар португалларни яримфиналга чиқарди.

Марокаш — Бразилия 1:2
Голлар: Баҳа (45+4, пеналти) — Делл (16, 90+5).

Мисрдаги ўтган турнирда ҳам ёрқин ўйини билан эътибор қозонган Бразилия эса Марокашга қарши ўйинда 2:1 ҳисобида зафар қозонди. Деллнинг (16, 90+5) дубли бразилияликларни навбатдаги босқичга олиб чиқди.

Шу тариқа, 24 ноябрь куни бўлиб ўтадиган яримфинал жуфтликлари қуйидаги тарзда шаклланди:

Португалия — Бразилия
Италия — Австрия

U-17 Жаҳон чемпионатида яримфинал жуфтликлари маълум бўлди

Чемпионат ҳал қилувчи босқичга кириб келар экан, мусобақа интригаси янада ошди. Мухлисларни 24 ноябрда икки ажойиб яримфинал кутиб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Shuhrat Razzakov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.