Байер ғалабаси юзасидан Юльманн фикрлари

Байер ғалабаси юзасидан Юльманн фикрлари

Байер ғалабаси юзасидан Юльманн фикрлари
Германия Бундеслигасининг 11-турида Леверкузеннинг \"Байер\" жамоаси \"Вольфсбург\" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг \"фармацевтлар\" бош мураббийи Каспер Юльманн ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

\"Уч очкони қўлга киритдик. Жамоамиз бундан жуда хурсанд.

Биринчи бўлимдаги ўйинимиз менга жуда ёқди. Аммо иккинчи бўлим кутилган даражада яхши бўлмади.

Танаффусдан кейин жамоа суст ҳаракат қилди\", – дея Юльманннинг сўзларини Бундеслига матбуот хизмати келтирди. Леверкузен жамоаси 23 очко тўплаб, Германия чемпионати турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди.

Юльманн шогирдлари пешқадам Мюнхеннинг \"Бавария\" жамоасидан саккиз очкога ортда қолмоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.