Бавариянинг йирик ғалабаси ҳақида Компани фикри

Бавариянинг йирик ғалабаси ҳақида Компани фикри
Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси бош мураббийи Венсан Компани "Фрайбург" устидан қозонилган йирик ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдирди. Германия чемпионатининг 11-тур учрашуви "Бавария"нинг меҳмонларни 6:2 ҳисобида мағлуб этиши билан якунланди.

"Шубҳасиз, биз учун энг муҳим вазият иккинчи голни урганимизда, ҳисобни 2:1 кўринишига олиб келган ҳолат бўлди. Кейинчалик содир бўлган барча воқеалар кўплаб футболчиларимизнинг яхши ўйини маҳсули бўлди", деди Компани ESPN нашрига.

Ҳозирда "Бавария" Бундеслиганинг турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди ва 31 очко тўплаган. Чоршанба куни "Бавария" Чемпионлар лигаси доирасида сафарда "Арсенал" жамоасига қарши ўйин ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.