Хаби Алонсонинг Винисиусни захирада қолдириш қарори


Мадриднинг \"Реал\" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо \"Эльче\"га қарши ўйинда (2:2) Винисиус Жуниорнинг асосий таркибда бошламаганига изоҳ берди. Бразилиялик ҳужумчи майдонга фақат 57-дақиқада чиқиб, ўз ватандоши Родриго ўрнини эгаллади.
\"Биз ўйиндан олдин ҳаммасини муҳокама қилдик. Винисиус ўз ролини тушунади ва захирадан майдонга тушгандан кейин ҳам жамоага фойда келтириши мумкинлигини билади.
У жамоа учун муҳим футболчи\", – деди Алонсо The Touchline нашрига. \"Қироллик клуби\"нинг голлари эса Дин Хойсен ва Жуд Беллингем томонидан 78 ва 87-дақиқаларда киритилди.
Шу ҳафта, 26-ноябр куни \"Реал\" Чемпионлар Лигаси доирасида сафарда \"Олимпиакос\"га қарши ўйнайди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













