Гвардиола: Доннарумма дисквалификация қилинса, Траффорд ўйнайди

Гвардиола: Доннарумма дисквалификация қилинса, Траффорд ўйнайди
Манчестер Сити бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўзининг дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг сариқ карточкалари ҳақида фикр билдирди. Доннарумма «Ньюкасл» билан ўйинда ҳакам қарорларига норозилик билдиргани учун сариқ карточка олди.

Бу унга мавсумдаги учинчи огоҳлантириш бўлди. Гвардиола бу масалада хавотир билдирмаган ҳолда шундай деди: "Доннарумма ўз позициясини ҳимоя қилиши керак.

Агар у сариқ карточка олди, демак, олди. Агар керак бўлса, Жеймс Траффорд майдонга тушади." Маълум бўлишича, Доннарумма гол урилган вазиятда унга нисбатан қоида бузилган деб ҳисоблаган ва шу сабабли ҳакамга эътироз билдирган.

Англия Премьер-лигасида футболчи мавсумда бешта сариқ карточка олгач, бир ўйинни ўтказиб юбораши лозим бўлади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.