Хаби Алонсо "Реал"дан кетиш ҳақида гапирди

Хаби Алонсо "Реал"дан кетиш ҳақида гапирди

Хаби Алонсо "Реал"дан кетиш ҳақида гапирди
Мадриднинг \"Реал\" клуби бош мураббийи Хаби Алонсо жамоани тарк этиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди. \"Жамоани тарк этиш ҳақидаги гап-сўзлар?

Мени бу нарса ташвишга солмайди. Ҳозир мен учун энг муҳими - ўйинларимиз ва машғулотлар давомида бўлаётган воқеалардир.

Қолган нарсалар мени қизиқтирмайди. Жамоа ҳозирги ҳолатдан норози, аммо мен ишонаманки, биз янада кучлироқ бўламиз\", - дея Алонсо сўзларини келтиради Madrid Universal.

Аввалроқ матбуотда Алонсо \"Реал\"ни тарк этиб, фаолиятини \"Ливерпул\"да давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Испаниялик мутахассис ушбу ёзда \"Реал\" бош мураббийлигига тайинланган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.