Кварацхелия: Чапда ўйнашни яхши кўраман

Кварацхелия: Чапда ўйнашни яхши кўраман
Грузиялик ҳужумчи Хвича Кварацхелия қайси позицияда ўйнашни афзал кўриши ҳақида фикр билдирди. У шунингдек, мураббийнинг қарорига кўра ўзгаришларга тайёрлигини таъкидлади.

"Ҳамма билади, чап қанотда ўйнашни яхши кўраман. Лекин футболда баъзида ўзгаришлар зарур бўлади.

Агар мураббий шундай қарор қилса, мен бунга ҳар доим тайёрман. Ўнг қанотда ўйнаш қийинроқ, лекин ўрганишга ҳаракат қиламан", – деди Кварацхелия derbyderbyderby.it нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ грузиялик ҳужумчи Россия чемпионатида Москванинг "Локомотив" жамоаси сафида ўйнаган эди. 2022 йилнинг ёзида у Италия А Сериясининг "Наполи" клубига ўтган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.