Барселона асосий ярим ҳимоячисини йўқотди

Барселона асосий ярим ҳимоячисини йўқотди

Барселона асосий ярим ҳимоячисини йўқотди
Барселонанинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес яқин вақт ичида жамоасига ёрдам бера олмайди. Бу ҳақда клубнинг матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Испаниялик футболчи ўнг оёғининг болдир мушакларидан жароҳат олган. Фермин тахминан 14 кун давомида сафдан чиқади.

Шу сабабли, у Ла Лигадаги \"Алавес\", Мадриднинг \"Атлетико\" ва \"Бетис\" жамоаларига қарши ўйинлар ҳамда Чемпионлар лигасидаги \"Айнтрахт\"га қарши баҳсни ўтказиб юборади. Фермин Лопес 2023-йилнинг ёзида Барселонага қўшилган.

Жорий мавсумда 22 ёшли ярим ҳимоячи 13 ўйинда 7 та гол уриб, 4 та голли узатма амалга оширган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.