Слот йирик мағлубиятдан кейин ўзини қандай ҳис қилди?

Слот йирик мағлубиятдан кейин ўзини қандай ҳис қилди?

Слот йирик мағлубиятдан кейин ўзини қандай ҳис қилди?
Чоршанба куни \"Ливерпул\" ўз мухлисларини хафа қилди. Ўз майдонлари \"Энфилд\"да Арне Слот бошқарувидаги жамоа ЕЧЛ доирасида ПСВга қарши ўйинда 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.

Нидерландиялик бош мураббий мағлубиятдан кейинги тун қандай ўтганини матбуот анжуманида изоҳлади. \"Сиз нима деб ўйлайсиз?

Жуда яхши эмас. Бироқ тун бўйи ухламаган бўлсам-да, ҳатто ғалабадан кейин ҳам адреналиндан чарчаб ухлай олмайман.

Бир неча соат ухладим – эрталаб янги куч билан уйғонишим учун етарли\", – деди Слот. \"Ливерпул\"нинг кейинги учрашуви кузнинг сўнгги кунида – 30-ноябрда бўлиб ўтади.

Арне Слот бошчилигидаги жамоа сафарда \"Вест Хем\"га қарши майдонга тушади. Айни пайтда \"Ливерпул\" Премьер-лига жадвалида 12-ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.