Бавария ҳимоячиси Бое Англияга йўл олиши мумкин

Бавария ҳимоячиси Бое Англияга йўл олиши мумкин
Бавариянинг ўнг қанот ҳимоячиси Саша Бое келаси йил бошида Англия Премьер-лигасида тўп суриши мумкин. Лондоннинг Кристал Пэлас клуби француз футболчисига қизиқиш билдирмоқда.

Журналист Кристиан Фалкнинг хабарига кўра, клуб вакиллари 25 ёшли футболчи билан алоқа ўрнатган. Бавария ҳимоячини январ ойида тахминан 15 миллион евро эвазига сотишга тайёр.

Transfermarkt портали эса Саша Боенинг трансфер қийматини 18 миллион евро атрофида баҳоламоқда. Футболчи жорий мавсумда Венсан Компан бошчилигидаги жамоа сафида 14 та ўйинда иштирок этиб, битта голли узатмани амалга оширди.

Аввалроқ ҳимоячи ҳақида Ювентус ва Галатасарой клублари билан боғлиқ трансфер миш-мишлари тарқалган эди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.