Конор Галлагернинг МЮга ўтиши ҳақида фикрлар

Конор Галлагернинг МЮга ўтиши ҳақида фикрлар
Мадриднинг “Атлетико” ярим ҳимоячиси Конор Галлагернинг “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида миш-мишлар бир неча ойдан бери тарқалмоқда. Англиялик футболчи “матрасчилар” асосий таркибида доимий ўрин эгаллай олмаяпти, шу сабабли у қишки трансфер ойнасида клубни тарк этиши мумкин.

Журналист Фабрицио Романонинг сўнгги маълумотларига кўра, собиқ “Челси” футболчиси “қизил иблислар”ни қизиқтиришда давом этмоқда, бироқ у клубнинг устувор мақсадлари рўйхатига киритилмаган. “Атлетико” 25 ёшли футболчини ижарага қўйишни режалаштираётгани йўқ, тўлиқ трансфер эса “Манчестер Юнайтед” учун қийинчилик туғдириши мумкин.

Трансфермаркт портали Конор Галлагернинг трансфер қийматини 40 миллион евро деб баҳолади. Футболчи ўтган йилнинг август ойидан буён Мадрид клубида ўйнамоқда.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.