Немис футболчисига 6 гранд даъвогар

Немис футболчисига 6 гранд даъвогар
Европанинг етакчи клублари "РБ Лейпциг" ярим ҳимоячиси Ассан Уедраогў билан қизиқишмоқда. 19 ёшли футболчи жорий мавсумда ўзининг ажойиб ўйинлари билан ажралиб туриб, яқинда Германия терма жамоасига ҳам чақирув олди.

Bild нашрининг хабарига кўра, Уедраоғўнинг муваффақиятларини "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Барселона" кузатиб бормоқда, "Бавария" эса уни ёшлар академиясидан буён назорат қилиб келмоқда. Яқинда бу рўйхатга "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" ҳам қўшилди.

"РБ Лейпциг" бу келажаги порлоқ юлдузни 100 миллион евро қийматида баҳоламоқда. Уедраоғўнинг жорий Бундеслигада 11 ўйинда 3 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширгани қайд этилган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.