Ла Лига, 14-тур: «Хетафе» ўз уйида «Эльче»ни таслим қилди


Испания чемпионатининг 14-туридаги илк учрашув жума оқшомида бўлиб ўтди. Унда \"Хетафе\" ўз майдонида \"Эльче\"ни қабул қилди.
Мезбонлар тўпни кўп назорат қилмаган бўлса-да, ҳужумларни самарали якунлашда устунлик қилди. Учрашувнинг 56-дақиқасида Мауро Арамбарри ҳисобни очди ва бу гол ўйиндаги ягона гол бўлиб қолди.
Якунда таблодаги 1:0 ҳисоб ўзгармай қолди. \"Хетафе\" ушбу ғалаба билан уч очкони қўлга киритиб, еттинчи ўринда қолган ҳолда Европа мусобақалари зонасига яқинлашди.
\"Эльче\" эса 12-ўриндан жой олди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













