Ривер Плейт сардорининг уйи ёнғиндан омон қолди

Ривер Плейт сардорининг уйи ёнғиндан омон қолди

Ривер Плейт сардорининг уйи ёнғиндан омон қолди
Ривер Плейт дарвозабони ва жамоа сардори Франко Армани ўтган тунни меҳмонхонада ўтказишга мажбур бўлди. У ўз уйидан тезкор равишда эвакуация қилинди, чунки унинг уйи яқинида катта ёнғин юз берди.

Ёнғин натижасида Армани уйи зарар кўрмаган бўлса-да, хавфсизлик нуқтаи назаридан барча яшовчиларни эвакуация қилишга тўғри келди. Ёнғин натижасида яқин атрофдаги бозорда бир нечта дўконлар бутунлай ёнди.

Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ёнғиннинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш устида ишламоқда. Маълумот учун, Ривер Плейт ҳозирда Аргентина чемпионати турнир жадвалида олтинчи ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.