Душан Влахович 5 ойга сафдан чиқиши мумкин

Душан Влахович 5 ойга сафдан чиқиши мумкин

Душан Влахович 5 ойга сафдан чиқиши мумкин
“Ювентус” ҳужумчиси Душан Влахович А Сериянинг 13-турида “Кальяри”га қарши ўйинда олган жароҳати туфайли узоқ муддатга сафдан чиқиши мумкин. Мазкур баҳсда туринликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Сербиялик футболчи биринчи бўлимдаёқ чап оёғида кескин оғриқ ҳис қилгани сабаб майдонни тарк этишга мажбур бўлди. Бугун клуб томонидан эълон қилинган тиббий хулосага кўра, Влаховичнинг узун қовуштирувчи мушакларининг пай-қўшилиши соҳасида жиддий шикастланиш аниқланган.

ОАВ хабарларига кўра, бундай жароҳатлар уч ойдан беш ойгача тикланишни талаб қилиши мумкин. Аниқ муддатлар қўшимча тиббий кўриклардан сўнг маълум бўлади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.