Франк Викториоини қўллаб-қувватлашда давом этмоқда


Тоттенхэм дарвозабони Гульельмо Викторио Фулхэмга қарши ўйинда йўл қўйилган хатолик туфайли танқидларга учради. Аммо жамоа бош мураббийи Томас Франк яна футболчини қўллаб-қувватлашини билдирди.
\"Вик ажойиб. Унинг характери ҳар жиҳатдан мукаммал.
Ҳаммаси ўйинчи ўзини кунма-кун қандай тутишига боғлиқ – яхши дамларда ҳам, қийин пайтларда ҳам. Бу борада у ниҳоятда барқарор.
Ҳаммамиз биламизки, футбол майдонида ҳам, ундан ташқарида ҳам ҳар ким хато қилиши мумкин. Викториоининг бундай вазиятларда ўзини қандай тутаётгани мени жуда ҳайратга солади.
У муваффақиятсизликларни енгишда яхши натижа кўрсатмоқда деб ўйлайман\", – деди Франк матбуот анжуманида. Эслатиб ўтамиз, Тоттенхэм ўз майдонида Фулхэмга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













