Манчестер Сити Борнмут юлдузини сотиб олмоқчи

Манчестер Сити Борнмут юлдузини сотиб олмоқчи

Манчестер Сити Борнмут юлдузини сотиб олмоқчи
Борнмутнинг вингери Антуан Семеньо 2026-йилнинг январ ойида Манчестер Сити футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбаларига кўра, \"шаҳарликлар\" Семеньонинг 74 миллион евро қийматдаги трансфер опциясини фаоллаштиришга тайёр. Ҳозирги вақтда Манчестер Сити футболчи учун курашда ПСЖ, Бавария, Манчестер Юнайтед, Ливерпуль, Тоттенхем, Челси ва Арсенал каби клублардан олдинда бормоқда.

Жорий мавсумда 25 ёшли вингер барча мусобақаларда 13 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урган ва 3 та голли узатма берган. Трансфермаркт порталига кўра, Семеньонинг трансфер қиймати 55 миллион еврoни ташкил қилади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.