Аталанта ғалабасиз сериясини якунлади

Аталанта ғалабасиз сериясини якунлади

Аталанта ғалабасиз сериясини якунлади
Аталанта жамоаси Италия А Сериясидаги ғалабасиз сериясини ниҳоят тугатди. Жамоа охирги марта 21-сентябр куни Торино устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

Шундан сўнг, Аталанта саккизта ўйинда ғалаба қозона олмади (беш дуранг ва уч мағлубият). Аммо якшанба куни жамоа Фиорентина устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, бу салбий серияга чек қўйди.

Ўйин давомида Бергамо клуби биринчи бўлим охири ва иккинчи бўлим бошида гол урди. Косуну ва Лукманнинг голлари жамоага ғалабани тақдим этди.

Натижада, Аталанта 16 очко билан турнир жадвалининг 11-ўрнида жойлашди. Фиорентина эса атиги 6 очко билан 19-ўринда қолмоқда ва ҳали-ҳануз бирорта ҳам ғалабага эриша олмаган.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.