Эксперт: "Барселона"нинг ғалабасига нима ёрдам берди?

Испания чемпионати доирасида ўтказилган уй учрашувида Каталонияниг "Барселона" жамоаси Мадриднинг "Атлетико" клубини 3:1 ҳисобига мағлуб этди. Ушбу натижа ҳақида Москванинг ЦСКА собиқ футболчиси Олег Корнаухов ўз фикрларини билдирди.
"Барселонага индивидуал маҳорат ёрдам берди. Гарчи Левандовски пенальти тепишда муваффақиятга эриша олмаган бўлса-да, жамоанинг ўйини юқори даражада бўлди.
Эндн эса "Реал" ва "Барселона" ўртасида жонли пойга кузатилмоқда. Бироқ "Атлетико"ни ҳам ҳисобдан чиқариб бўлмайди", - деди футбол эксперти "Матч ТВ" телеканали эфирида.
Мазкур ғалаба эвазига Каталония клуби 37 очкога эга бўлиб, Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа иккинчи ўриндаги "Реал"ни тўрт очкога орқада қолдирган, аммо "қироллик клуби"нинг битта заҳира ўйини бор.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!"Барселонага индивидуал маҳорат ёрдам берди. Гарчи Левандовски пенальти тепишда муваффақиятга эриша олмаган бўлса-да, жамоанинг ўйини юқори даражада бўлди.
Эндн эса "Реал" ва "Барселона" ўртасида жонли пойга кузатилмоқда. Бироқ "Атлетико"ни ҳам ҳисобдан чиқариб бўлмайди", - деди футбол эксперти "Матч ТВ" телеканали эфирида.
Мазкур ғалаба эвазига Каталония клуби 37 очкога эга бўлиб, Испания чемпионати турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда. Ҳанс-Дитер Флик бошчилигидаги жамоа иккинчи ўриндаги "Реал"ни тўрт очкога орқада қолдирган, аммо "қироллик клуби"нинг битта заҳира ўйини бор.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













