Сассуоло ҳимоячиси Миланга ўтиши мумкин

Сассуоло ҳимоячиси Миланга ўтиши мумкин
Милан бош мураббийи Массимилиано Аллегри қишки трансфер ойнасида жамоани кучайтириш мақсадида янги футболчиларни сотиб олишни кўриб чиқмоқда. У айниқса ҳимоя чизиғини мустаҳкамлашни хоҳламоқда.

Эҳтимолий трансферлардан бири Сассуоло жамоаси ҳимоячиси Жей Издес бўлиши мумкин. У узоқдаги Индонезияда туғилган футболчи.

Қизиғи шундаки, ҳозирда Миланда порлаётган Тижжани Рейндерс ҳам аслида Индонезия фуқароси ҳисобланади. Pianetamilan.it хабарига кўра, Милан клуби Жей Издеснинг ўйин услуби, ёши ва позицияси билан қизиқмоқда.

Бироқ, футболчининг Сассуоло билан амалдаги шартномаси 2029-йилгача тузилган. Ҳозирги вақтда Сассуоло жамоаси Италия А Серияси турнир жадвалида 11-ўринни эгаллаб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.