Каррион: Биз пастдамиз, лекин курашдан чиққаниимиз йўқ

Каррион: Биз пастдамиз, лекин курашдан чиққаниимиз йўқ
“Реал Овьедо” бош мураббийи Луис Каррион “Мальорка”га қарши ўйин олдидан журналистлар билан суҳбатлашди. Испания чемпионатининг ўн бешинчи тур баҳси Москва вақти билан 5-декабрь куни соат 23:00 да бошланади.

“Ғалаба биз учун ниҳоятда муҳим. У бизни ўзимиз истаган позицияларга яқинлаштиради.

Ҳали ўз майдонимизда ғалаба қозонмадик, лекин бу сафар барча кучимизни сафарбар қилиб, 3 очкони қўлга киритишга ҳаракат қиламиз. Жамоа сифатида яхши прессинг қилишимиз керак”, — дейди Каррион клуб сайтига берган интервьюсида.

“Биз турнир жадвалининг қуйи қисмидамиз, лекин курашдан чиққанимиз йўқ. Бу ўйин биз учун бурилиш нуқтаси бўлиши керак, лекин уни ҳаёт-мамот масаласи деб ҳисобламайман.

Агар ғалаба қозонсак, турнир жадвалида рақибимизга яқинлашамиз ва вазиятни бошқача кўрамиз.” Ҳозирда “Овьедо” 9 очко билан йигирманчи ўринда бормоқда, “Мальорка”да эса 13 очко мавжуд бўлиб, улар жадвалнинг ўн олтинчи поғонасида жойлашган.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.