Ньюкасл Элиасни 100 млн еврога сотиб олмоқчи

Ньюкасл Элиасни 100 млн еврога сотиб олмоқчи
Бразилиянинг "Палмейрас" клуби сафида ўйнаётган 21 ёшли ярим ҳимоячи Аллан Элиас ўз фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин. Спорт журналисти Экрем Конурнинг хабарига кўра, "Ньюкасл" жамоаси Элиасни 100 миллион евро эвазига сотиб олиш шартномасини амалга оширишга тайёр.

Бу жуда катта сумма ҳисобланади, аммо "Палмейрас" ёш ва истиқболли футболчиларни катта маблағ эвазига сотиш тажрибасига эга. Шу билан бирга, Элиасни "Эвертон", "Вест Хэм" ва "Фулхэм" клублари ҳам кузатиб бораётгани маълум қилинди.

2025-йилда Элиас барча мусобақаларда 55 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол урган ва 8 та голли узатма амалга оширган. Аввалроқ футболчини Санкт-Петербургнинг "Зенит" клуби сотиб олишга урингани ҳақида ҳам хабар берилган эди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.