Непомнящий: Сафоновнинг ПСЖга ўтишини маъқулламаган эдим

Непомнящий: Сафоновнинг ПСЖга ўтишини маъқулламаган эдим
Машҳур мураббий Валерий Непомнящий Матвей Сафоновнинг ПСЖдаги ҳолати ҳақида ўз фикрларини билдирди. Жорий мавсумда россиялик дарвозабон ҳали майдонга тушмаган.

"Дарвозабон ўйнаши керак, захирада ўтириб, ўз навбатини кутиши эмас. Мен бошида ҳам Сафоновнинг ПСЖга ўтишини маъқулламаган эдим.

Дарвозабон ўйнамаса, у ўз маҳоратини йўқота бошлайди", — деди Непомнящий "Чемпионат" нашрига. Аввалроқ ПСЖнинг асосий дарвозабони Люка Шевалье жароҳат туфайли Лига 1 доирасидаги яқинлашиб келаётган "Ренн"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши маълум бўлди.

Кутилишича, Сафонов бу мавсумда илк бор асосий таркибда майдонга тушади. Франция чемпионатининг 15-туридан ўрин олган ПСЖ ва "Ренн" ўртасидаги учрашув бугун, 6-декабр куни ўтказилади.

Учрашув Тошкент вақти билан 02:05да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.