Политано: "Ҳаммаси сен учун, Наполи"

Политано: "Ҳаммаси сен учун, Наполи"
"Наполи" Италия чемпионатининг ўн тўртинчи турида "Ювентус" устидан ғалаба қозониб, турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтди. Неаполлик клуб футболчиси Маттео Политано ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди ва бу борада ижтимоий тармоқларда қуйидаги сўзларни ёзди: "Ҳал қилувчи лаҳзаларда жамоанинг ўзига хослиги ҳаммасини ҳал қилади.

Бу жуда муҳим ғалаба эди. Ҳаммаси сен учун, "Наполи"." Кейинги турда Италия чемпиони оқ- қора чизиқли либосда майдонга тушадиган бошқа бир жамоа - "Удинезе"га қарши ўйин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Маттео Политано 2020-йилдан буён "Наполи" сафида тўп суриб келмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.