Дженоа сафарда Удинезени мағлуб этди

Дженоа сафарда Удинезени мағлуб этди
А Сериянинг 14-турида "Удинезе" ва "Дженоа" жамоалари ўзаро очиқ футбол намойиш қилишди. Учрашувнинг 9-дақиқасида Якуб Пётровский ҳимоячига зарба берди, бироқ Кинан Дэвис тўпни офсайддан дарвозага йўллади.

34-дақиқада Лоренцо Коломбо жарима майдонида қўпол тўхтатилди ва "Дженоа" фойдасига пенальти белгиланди. Руслан Малиновский 11 метрлик зарбани аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди – 0:1.

Иккинчи бўлим ўртасида Руи Модесту Якуб Пётровскийга голли пас узатиб, ҳисобни тенглаштиришга ёрдам берди – 1:1. Бироқ 83-дақиқада меҳмонлар ғалабани ўз томонларига оғдирди.

Брук Нортон-Каффи чиройли комбинацияни муваффақиятли якунлаб, "Дженоа"га ғалаба келтирди – 1:2. Кетма-кет иккинчи ғалабасини қўлга киритган "Дженоа" қуйи лигага тушиб кетиш зонасидан узоқлашиб, 13-ўринни эгаллади.

"Удинезе" эса 11-ўринда қолди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.