Интер Карлос Аугусто билан шартномани узайтиришга тайёр

Интер Карлос Аугусто билан шартномани узайтиришга тайёр
Карлос Аугусто "Комо"га қарши ўйинда А Сериядаги илк голини киритиб, жамоа раҳбариятини ўзининг шартномасини узайтиришга ишонтирди. Бу ҳақда Милан клубининг мухлислари сайтида – fcinter1908.itда хабар берилди.

Клуб раҳбарияти бразилиялик футболчининг универсаллиги ва меҳнаткашлигини юқори баҳоламоқда. Энди Аугусто билан шартнома 2030 йилгача узайтирилиши мумкин.

Шу билан бирга, футболчининг йиллик маоши 3 миллион еврога оширилиши кутилмоқда. Ҳозирда у ҳар мавсум учун 2,2 миллион евро маош олмоқда ва унинг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзида якунланади.

Эслатиб ўтамиз, Карлос Аугусто 2024 йилдан буён Милан клубида тўп суриб келмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.