Уэсли Фофана жиддий жароҳат олди

Уэсли Фофана жиддий жароҳат олди
Челси марказий ҳимоячиси Уэсли Фофана Чемпионлар лигаси доирасидаги Аталантага қарши ўйинда жароҳат олди. Француз футболчиси иккинчи бўлим бошида майдонга тушди, бироқ 76-дақиқада бош мураббий Энцо Мареска уни алмаштиришга мажбур бўлди.

Маресканинг айтишича, Фофананинг кўзида муаммо юзага келган ва у деярли кўра олмаган. Мураббий жароҳатнинг жиддийлигини таъкидлаб, футболчининг шанба куни майдонга туша олишини умид қилаётганини билдирди.

13-декабр куни Челси Англия Премьер-лигасининг 16-турида ўз майдонида Эвертонни қабул қилади. Аталантага қарши ўйин эса лондонликларнинг 1:2 ҳисобидаги мағлубияти билан якунланди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.