Реал Мадрид Винисиус Жуниорни муҳим танловга мажбурламоқда

Мадриднинг Реал клуби ҳужумчи Винисиус Жуниор билан келишув борасида муросага келмоқчи эмас. Клуб вакиллари бразилиялик футболчига ва унинг агентларига амалдаги шартнома таклифига ўзгартириш киритилмаслигини маълум қилишди.
Бу эса Винисиусни танлов олдида қолдиради: у таклиф этилган шартларни қабул қилиши ёки келаси ёзда сотилиши керак бўлади. Унинг амалдаги шартномаси 2027-йилгача давом этади, ва Реал Мадрид қимматбаҳо футболчини бепул қўлдан чиқаришни истамайди.
Айтишларича, Винисиус клубда Килиан Мбаппе даражасида маош олишни истамоқда. Лекин Реал Мадрид раҳбарияти бундай талабни қондиришга тайёр эмас.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Бу эса Винисиусни танлов олдида қолдиради: у таклиф этилган шартларни қабул қилиши ёки келаси ёзда сотилиши керак бўлади. Унинг амалдаги шартномаси 2027-йилгача давом этади, ва Реал Мадрид қимматбаҳо футболчини бепул қўлдан чиқаришни истамайди.
Айтишларича, Винисиус клубда Килиан Мбаппе даражасида маош олишни истамоқда. Лекин Реал Мадрид раҳбарияти бундай талабни қондиришга тайёр эмас.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













