Лаутаро Мартинес «Интер»нинг скудетто учун рақибларини айтди

Лаутаро Мартинес «Интер»нинг скудетто учун рақибларини айтди
Аргентиналик ҳужумчи Лаутаро Мартинес жорий мавсум Италия А Сериясида чемпионлик учун кураш ҳақида фикр билдирди. «Биз «Интер»ни юқори даражага олиб чиқдик.

Скудетто? Биз «Наполи», «Милан» ва «Рома» билан курашамиз.

«Джаллороссилар»нинг мураббийи менга жуда ёқади», — дея Мартинеснинг сўзларини журналист Николо Скира келтирди. 14-турдан сўнг «Интер» Италия чемпионати турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди ва 30 очко тўплаган.

«Милан» ва «Наполи»дан бир очко орқада қолмоқда. 14-декабр куни «Интер» сафарда «Женоа» билан беллашади.

А Сериянинг 15-тур ўйини Москва вақти билан соат 20:00 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.