ПСЖ Маркиньоснинг ҳолати ҳақида маълумот берди

ПСЖ Маркиньоснинг ҳолати ҳақида маълумот берди
ПСЖ клуби жамоа ҳимоячиси Маркиньоснинг соғлиғи ҳақида футбол ишқибозлари ва кенг жамоатчиликка маълумот берди. Бразилиялик футболчи Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Атлетико"га қарши ўйинда (0:0 ҳисобида якунланган) биринчи бўлимдан сўнг алмаштирилган эди.

Расмий хабарга кўра, Маркиньос ўнг сонидаги мушак зўриқиши туфайли даволаниш жараёнини ўтказмоқда. Франция чемпионатининг 15-туридан сўнг ПСЖ турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.

Луис Энрике жамоаси "Ланс"дан атиги бир очко ортда қолмоқда. ПСЖ 13-декабрь, шанба куни Лига 1 доирасида "Мец"га қарши сафарда учрашув ўтказади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.