Лаутаро Мартинес ҳакамнинг қарори бўйича эътироз билдирди

Лаутаро Мартинес ҳакамнинг қарори бўйича эътироз билдирди
“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес “Ливерпул”га қарши Чемпионлар лигаси учрашувида жамоаси дарвозасига пеналти тайинланган вазият ҳақида фикр билдирди. “Интер” ушбу ўйинда 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Мартинеснинг сўзларига кўра, бу мағлубият жамоанинг турнирдаги вазифасини мураккаблаштиради, аммо асосий муаммо ҳакамнинг хатоси бўлган. “Биз хафамиз, лекин жаҳлимиз чиқмаган.

Агар ҳакамнинг хатоси туфайли ютқазсангиз, кўп нарса қила олмайсиз. Нотўғри қарор ҳар нарсани бузди”, – деди Мартинес La Gazzetta dello Sport нашрига.

Эслатиб ўтамиз, ҳал қилувчи вазият 87-дақиқада юз берди. Бош ҳакам дастлаб италиялик футболчиларнинг қоида бузганини кўрмади, аммо VAR тизими орқали вазиятни қайта кўриб чиқиб, пеналти белгилади.

“Ливерпул” футболчиси бу имкониятни муваффақиятли амалга оширди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.