Рубен Лофтус-Чик «Милан» клубини тарк этишни ўйламоқда

Рубен Лофтус-Чик «Милан» клубини тарк этишни ўйламоқда
«Милан» клуби ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиш имкониятини кўриб чиқмоқда. 29 ёшли футболчи жорий мавсум бошида асосий таркибдаги ўрнини йўқотди.

Calciomercato нашрининг хабарига кўра, Лофтус-Чик январ ойида трансфер сўрашни режалаштирмоқда. У мунтазам ўйин амалиётини тиклаш ва 2026 йилги Жаҳон чемпионатида Англия терма жамоасида қатнашиш имкониятини оширишни мақсад қилган.

Ёзда футболчига Римнинг «Лацио» клуби қизиқиш билдирган эди, шунингдек, унинг Англия Премьер-лигасига қайтиши ҳақида миш-мишлар ҳам тарқалган. Transfermarkt портали Рубен Лофтус-Чикнинг трансфер қийматини 10 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Футболчининг «Милан» билан тузган шартномаси 2027 йилгача амал қилади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.