Милош Керкез Робертсон билан соғлом рақобатни қадрлайди

Милош Керкез Робертсон билан соғлом рақобатни қадрлайди
“Ливерпул”нинг чап қанот ҳимоячиси Милош Керкез жамоасининг яна бир ҳимоячиси Эндрю Робертсон ҳақида фикр билдирди. “Мен Робертсон билан бирга ўйнаётганимдан жуда хурсандман.

Бизнинг орамизда ҳеч қандай адоват йўқ – фақат соғлом рақобат бор. Биз бир-биримизни ривожланишга ундаймиз.

Эндрю тажрибали футболчи, маҳаллий афсона ва биз учун муҳим ўйинчи. Мен ундан кўп нарсаларни ўрганаман ва тез-тез маслаҳатлар оламан”, – дейди Керкез инглиз матбуотига берган интервьюсида.

Маълумот учун, “Ливерпул” жамоаси ўтган ёзда Керкезни узоқ муддатли режалар доирасида Робертсоннинг ўрнини босувчи сифатида таркибга қўшиб олган эди. Керкез “Ливерпул”га келишидан аввал “Борнмут” шарафини ҳимоя қилган.

Шунингдек, келаётган шанба куни Арне Слот бошчилигидаги “Ливерпул” жамоаси ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилади. Учрашув Москва вақти билан соат 18:00 да бошланади.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.