Дмитрий Черышев Россия терма жамоаси йилни баҳолади

Дмитрий Черышев Россия терма жамоаси йилни баҳолади
Россиялик мутахассис Дмитрий Черышев Россия терма жамоасининг 2025-йилдаги иштирокини ва Валерий Карпин бошчилигидаги миллий жамоа фаолиятини баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда терма жамоа махсус шароитда фаолият юритмоқда, чунки у расмий халқаро мусобақаларда иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум.

Черышевнинг таъкидлашича, бундай шароитда ўртоқлик учрашувлари алоҳида аҳамият касб этади. У барча чекловларни инобатга олган ҳолда, миллий жамоа йилни муносиб даражада ўтказганини қайд этди.

"Россия терма жамоаси мавжуд шароитларни ҳисобга олган ҳолда йилни яхши ўтказди. 2025-йилдаги ўртоқлик учрашувлари терма жамоанинг барқарорлигини сақлаш учун муҳим бўлди.

Ҳозирги вазиятда йиғилишлар ташкил этиш ва футболчиларни синовдан ўтказиш зарур. Энг муҳими, Карпин ўйинчиларни амалда кузатиш имконига эга бўлди", - деди Черышев Metaratings.ru нашрига берган интервьюсида.

2022-йил февраль ойидан бошлаб Россия терма жамоаси УЕФА ва ФИФА ҳомийлигидаги мусобақалардан четлатилган ҳолда қолмоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Bahodir
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.