Коло Туре Эрлинг Холанннинг кучли томонларини баҳолади

Коло Туре Эрлинг Холанннинг кучли томонларини баҳолади
«Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиоланинг ёрдамчиси сифатида ишлаётган Коло Туре ҳужумчи Эрлинг Холанннинг фазилатлари ҳақида фикр билдирди. 25 ёшли норвегиялик футболчи жорий Англия Премьер-лигаси мавсумида 15 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатида ишончли етакчилик қилмоқда.

Бугун «шаҳарликлар» 16-тур доирасида «Кристал Пэлас»га қарши майдонга тушади. «Эрлинг энг зўрларидан бири.

Тьерри Анри, Алан Ширер каби. Унинг камтарлиги менга ёқади.

У нафақат ажойиб футболчи, балки жуда яхши инсон ҳам. Унинг ҳали ўсиши учун имконият бор ва у доимо маслаҳатларни тинглашга тайёр.

Унинг ўрнида кўпчиликнинг боши айланиб қоларди, аммо у барча ютуқларига қарамай камтар қолмоқда. Унинг келажакда нималарга эришиши мумкинлиги ҳақида ўйласам ҳам ҳайратга тушаман», — дея Туренинг сўзларини Hayters TV келтирди.

«Кристал Пэлас» – «Манчестер Сити» учрашуви Москва вақти билан 17:00 да бошланади.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.