Булыкин Сафоновга ПСЖ асосида ўйнаш шартларини айтди

Булыкин Сафоновга ПСЖ асосида ўйнаш шартларини айтди
Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Дмитрий Булыкин ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов қандай қилиб жамоанинг асосий таркибидан жой олиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди. У бу борадаги мулоҳазаларини “Евро-Футбол.Ру” нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Булыкиннинг таъкидлашича, Сафоновнинг имконияти бор, бироқ барчаси унинг ПСЖ сафидаги ўйинларда ўзини қандай кўрсатишига боғлиқ. “Албатта, имкониятлар бор.

Масала шундаки, у ПСЖ ўйинларида ўзини қандай намоён қилади. Агар у Чемпионлар лигасидаги каби дарвозасини дахлсиз сақлаб ўйнаса, раҳбарият биринчи рақамли дарвозабон ким бўлиши кераклиги ҳақида ўйлаб кўриши мумкин.

Энг асосийси, жиддий хатоларга йўл қўймаслик”, деди Булыкин. Сафонов Лига 1нинг 16-турида “Мец”га қарши учрашувда ПСЖнинг асосий таркибида майдонга тушди.

Ўйинда парижликлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. ПСЖ Франция чемпионати турнир жадвалида 36 очко билан пешқадам бўлиб турибди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.