«Ницца» 2025 йилда 24-мағлубиятини қайд этди

«Ницца» 2025 йилда 24-мағлубиятини қайд этди
Франция чемпионатининг 16-турида «Ницца» навбатдаги мағлубиятга учради. Жамоа турнир пешқадами «Ланс»га 0:2 ҳисобида ютқазди.

Бу натижа «бургутчалар» учун 2025 йил давомида, барча мусобақаларни ҳисобга олганда, 24-мағлубият бўлди. «Ницца» сўнгги қарийб 40 йилда бундай омадсиз мавсумни бошдан кечирмаган: 1987 йилда ҳам клуб йил якунида 24 учрашувда ютқазган эди.

«Ницца» кейинги ўйинини Франция кубоги 1/32 финал босқичида «Сент-Этьен»га қарши ўтказади. Чемпионатда эса жамоа 13-ўринга тушиб кетди.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Fotima
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.