«Интер» эгалари Контени таклиф қилиб, унга трансферларга 400 миллион евро ажратишмоқчи


“Интер” клубига эгалик қилувчи Suning компанияси жамоага бош мураббий Антонио Контени таклиф қилмоқчи.
Бу ҳақида Football Italia нашри хабар тарқатди.
Манбада айтилишича, 47 ёшли мутахассисга йилига 15 миллион евро маош кўзда тутилган тўрт йиллик шартнома таклиф этилади ва трансферларга 400 миллион ажратилади.
“Интер”нинг амалдаги устози Стефано Пиоли чемпионатда қаторасига 9та ўйинда ғалабага эришди, бироқ 51 ёшли мураббийнинг келажакдаги тақдири сўроқ остида турибди.
Манба: www.fut.uz
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













