«Алавес» мураббийи Винисиус эпизодида ҳакам қарорини тушунмади

«Алавес» мураббийи Винисиус эпизодида ҳакам қарорини тушунмади
«Алавес» бош мураббийи Эдуардо Кудет Мадриднинг «Реал»ига қарши учрашувда ўз дарвозасига пеналти белгиланмаган вазият юзасидан фикр билдирди. Ўйиннинг 88-дақиқасида «Реал» ҳужумчиси Винисиус Жуниор жарима майдонида йиқилди.

Меҳмонлар пеналти талаб қилди, бироқ бош ҳакам қоидабузарлик бўлмаган, деган хулосага келди. «Винисиус билан бўлган эпизодми?

Мен ҳакамнинг қарорини тушунмаяпман. Бу ё пеналти, ё симуляция учун иккинчи сариқ карточка ва четлатиш бўлиши керак.

Нега якунда на бири, на бошқаси бўлмади?» деди Кудет ўйиндан кейинги интервьюсида. Учрашувда «Реал» 24 ва 76-дақиқаларда Килиан Мбаппе ҳамда Родригонинг голлари эвазига ғалаба қозонди.

«Алавес» сафида эса 68-дақиқада Карлос Висенте ҳисобни қисқартирди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Ravshan
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.