Энсо Мареска «Челси» раҳбарияти сиёсатини кескин танқид қилди

Энсо Мареска «Челси» раҳбарияти сиёсатини кескин танқид қилди
Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Энсо Мареска баҳсли интервью берди. Унда у клубни қўллаб-қувватлашни истамайдиган айрим кишилар борлигига ишора қилганди.

Кейинроқ мутахассис бу гаплари билан мухлисларни эмас, айнан клуб раҳбариятини назарда тутгани маълум бўлди. talkSPORT хабарига кўра, Мареска юқори ўринлар учун курашишда жамоага муносиб трансферлар ва таркибни кучайтириш зарур, деб ҳисоблайди.

Бироқ «кўклар» эгалари ёш футболчиларга таяниш йўналишидан воз кечмаяпти. ОАВ, шунингдек, Мареска ушбу масала юзасидан батафсил матбуот анжумани ўтказиши кутилаётганини ёзмоқда.

АПЛнинг 16 туридан сўнг «Челси» 28 очко билан турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.