Манчестер Сити мудофаа чизиғи учун Марк Геҳини танлади

Манчестер Сити мудофаа чизиғи учун Марк Геҳини танлади
Манчестер Сити мудофаа чизиғини янгилашга ҳозирлик кўрмоқда. The Times хабарига кўра, “шаҳарликлар” қайта қуриш жараёнида “Кристал Пэлас”нинг марказий ҳимоячиси Марк Геҳини асосий номзод сифатида белгилаган.

Манбада таъкидланишича, Сити Геҳини сўнгги мавсумлар давомида кузатиб келган. Ёзда 25 ёшли ҳимоячини эркин агент сифатида қўлга киритиш мумкин бўлади: унинг “Кристал Пэлас” билан амалдаги шартномаси мавсум якунга қадар мўлжалланган.

Айни пайтда Манчестер Сити Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Хосеп Гвардиола жамоаси пешқадам “Арсенал”дан икки очко ортда қолмоқда — 34 очко, 36 очкога қарши.

"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Sardor Ergashev
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Мавзуга оид янгиликлар

Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.