Алексей Прудников Сафонов ва Забарный муносабатини изоҳлади

Москваининг «Спартак» клуби собиқ дарвозабони Алексей Прудников «ПСЖ» посбони Матвей Сафонов ҳамда парижликлар ҳимоячиси Илья Забарный ўртасида гўё келишмовчилик борлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Прудниковнинг таъкидлашича, бу каби миш-мишлар реал асосга эга эмас ва медиа маконида сунъий равишда бўрттирилмоқда.
У профессионал футболда футболчилар миллатга қараб ажратилмаслигини, жамоа аъзолари ҳар куни бирга машғулот ўтказиб, майдонга тушишини, бундай жиҳатларга ортиқча урғу берилмаслигини қайд этди. «Забарный билан бўлиши мумкин бўлган можаро — буларнинг ҳаммаси уйдирма.
Журналистларга шов-шув керак, оловга мой сепиб, нашрларини илгари суришади. Спортда ким билан ўйнашингнинг фарқи йўқ.
Сафонов билан Забарный бир жамоада-ку, ахир. Уларнинг муносабати нормал, улар бирга ўйнашяпти», — дея Прудниковнинг сўзларини «Советский спорт» нашри келтиради.
Жорий мавсумда Сафонов «ПСЖ» сафида 3 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ўтказиб юборди.
"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!У профессионал футболда футболчилар миллатга қараб ажратилмаслигини, жамоа аъзолари ҳар куни бирга машғулот ўтказиб, майдонга тушишини, бундай жиҳатларга ортиқча урғу берилмаслигини қайд этди. «Забарный билан бўлиши мумкин бўлган можаро — буларнинг ҳаммаси уйдирма.
Журналистларга шов-шув керак, оловга мой сепиб, нашрларини илгари суришади. Спортда ким билан ўйнашингнинг фарқи йўқ.
Сафонов билан Забарный бир жамоада-ку, ахир. Уларнинг муносабати нормал, улар бирга ўйнашяпти», — дея Прудниковнинг сўзларини «Советский спорт» нашри келтиради.
Жорий мавсумда Сафонов «ПСЖ» сафида 3 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ўтказиб юборди.
Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.













